Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президентини туғилган куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президентини туғилган куни билан табриклади

Бугун, 24 декабрь куни Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчиларининг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президентини таваллуд куни билан табриклаб, қардош озарбайжон халқига фаровонлик ва равнақ тилади.

Президент Илҳом Алиевнинг бугунги Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлиги ва шиддатли тараққиётини таъминлашдаги шахсий ҳиссаси ва тарихий ўрни алоҳида қайд этилди.

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Озарбайжон муносабатларида юксак даражага – стратегик шерикликка эришилганини катта мамнуният билан таъкидладилар.

Товар айирбошлаш ҳажми 2023 йилда 30 фоизга ошди, машинасозлик, тўқимачилик, пиллачилик, қишлоқ хўжалиги, нефть-газ мажмуаси, туризм ва кўплаб бошқа тармоқларда истиқболли кооперация лойиҳалари фаол тайёрланмоқда ва амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчилари Икки томонлама муносабатларни жадал ривожлантириш йилида амалий ҳамкорликнинг 10 та янги йўналишини шакллантиришга келишиб олдилар.

Шунингдек, 2024 йилга мўлжалланган тадбирлар режаси кўриб чиқилди. Ўзбекистон Президенти Озарбайжон раҳбарига ушбу мамлакатда бўлажак Президент сайлови муваффақиятли ўтказилишини тилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг