Шавкат Мирзиёев Кувайт амири вафоти сабаб ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Кувайт Давлати Валиаҳди шайх Мишъал ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳга унинг акаси, Кувайт Амири шайх Навоф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ вафот этгани муносабати билан таъзия йўллади.
Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Давлатимиз раҳбари Кувайт халқига ҳамда марҳумнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирди.
Эслатиб ўтамиз, кеча 16 декабр куни Кувайт амири шайх Наваф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ 86 ёшида вафот этганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter