Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сеулни сув босди — саксон йилдан бери кузатилмаган ҳодиса

Сеулни сув босди — саксон йилдан бери кузатилмаган ҳодиса

Фото: CNN

Жанубий Корея пойтахти Сеул 1942 йилдан бери энг катта сув тошқини оқибатлари билан курашмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, 8 август куни кучли ёмғир натижаси — сув босиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлган, 9 киши жароҳат олган. Бедарак йўқолганлар — 6 нафар, уларни қидириш ишлари давом этмоқда.

Сув тошқинлари электр тармоқларига ҳам шикаст етказган. Йўллар сув остида қолган. Қутқарувчилар етиб келгунига қадар одамлар машиналарнинг ва уйларнинг томларига чиқиб жон сақлашга мажбур бўлишган.

Фото: CNN

Кучли тошқинлар, айниқса, ер ости йўллари ва метрода билинди — поездлар тўхтатилди, станциялардан бирининг тепа қисми бузилиб тушган.

Кучли тошқинларга сабабчи бўлган циклон шимоли-шарқ йўналишида ҳаракатланмоқда, Жанубий Кореянинг бошқа ҳудудларида ҳам ёмғир ёғмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг