Сергей Лавров: «Ғарб билан муносабатлар «совуқ уруш» пайтидагидан ҳам ёмонроқ»
«Ўйлайманки, муносабатларимиз «совуқ уруш» давридагидан ҳам ёмонроқ. Чунки совуқ уруш пайтида алоқа каналлари бор эди ва санкциялар орқали амалга оширилаётган, геноциддек кўринаётган русофобия йўқ эди», — деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров «BBC» телеканалига берган интервюсида.
Сурияда кимёвий қуролдан фойдаланилгани ҳақидаги тахминларга жавобан вазир Франция, Буюк Британия ва АҚШ келтираётган далиллар фақатгина ОАВ ва ижтимоий тармоқлардаги хабарларга асосланганини таъкидлади.
«7 апрель куни Думада кимёвий қурол қўллангани борасида ҳеч қандай исбот йўқ», — қўшимча қилди Лавров.
Аввалроқ Ғарб Дамашқни Шарқий Гутадаги Дума шаҳрига кимёвий ҳужум уюштирганликда айблаган эди. Аммо Москва гўёки суриялик ҳарбийлар томонидан ташланган хлорли бомба ҳақидаги хабарни инкор этди. Россия ТИВ заҳарловчи воситалар тўғрисидаги уйдирмалардан кўзланган мақсад террорчиларни ёқлаш ва эҳтимолий ташқи зарбаларни оқлаш деб таъкидламоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter