Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сергелида бир эмас, бир нечта уй ёнган. Ўт ўчирувчилар вақтида етиб боришига тирбандлик тўсқинлик қилгани айтилмоқда

Сергелида бир эмас, бир нечта уй ёнган. Ўт ўчирувчилар вақтида етиб боришига тирбандлик тўсқинлик қилгани айтилмоқда

Жорий йилнинг 20 май тонги соат 7:35 да Сергели тумани Пастдархон МФЙ Наврўз 6-тор кўчасида жойлашган хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Ҳолат юзасидан ФВВ қўшимча маълумот тақдим этди.

Қайд этилишича, ёнғин бўйича бирламчи маълумот Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати томонидан интернет тармоқларида тезкорлик (бу вақтда ёнғин фақат бир уйда бўлаётган эди) билан ёритилган.

Ёнғин жойига биринчи бўлинма соат 7-45да, яъни 10 дақиқада етиб борган, қолган ёнғин-қутқарув бўлинмалари соат 07-47дан соат 08-24 га қадар, жами 5 та бўлинма ёнғин жойига етиб борган.

Ёнғин содир бўлган хонадон қўшни хонадонларга зич қилиб қурилганлиги, ёнғинга қарши деворлар бўлмаганлиги, шу билан бирга, шамол тезлиги юқори бўлиб турганлиги сабабли ёнғин бошқа хонадонларга ҳам тезлик билан тарқалиб, натижада 3 та хонадонга тегишли 200 м2 майдонда ёнғин юзага келган.

Ёнғин-қутқарув бўлинмалари тонгги вақтда пойтахт кўчаларида мавжуд бўлган тирбандликларга дуч келганлиги, Пасдархон МФЙ, Наврўз 6-тор кўчасидаги ер ости гидрантининг сув босими паст бўлганлиги каби ҳолатлар ёнғинни тезлик билан бартараф этишга  салбий таъсир кўрсатган.

Ёниғин-қутқарув бўлинмалари томонидан амалга оширилган ишлар натижасида, ёнғиндан жароҳатланган ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган.

Ҳозирда ёнғин сабаблари ва  моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг