Сайфулло Соиповга 260 йил қамоқ жазоси берилди
2017 йилнинг 31 октябрида Нью-Йорк марказида велосипедчилар йўлагида ҳаракатланиб кетаётган тинч аҳоли устига кичик юк автомобили (пикап)ни ҳайдаб, 8 кишининг ўлимига ва яна 10 дан ортиқ киши жароҳатланишига сабаб бўлган ўзбекистонлик Сайфулло Соипов 8 та кетма-кет умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда ABC News хабар бермоқда.
«Соипов ўз мақсади имкон қадар кўпроқ одам ўлдириш бўлганини, қилган ишидан мамнунлигини айтди. У жилмайиб, шифохона хонасида ИШИД байроғини осиб қўйишларини сўраган. Террорчи ҳужумни амалга ошириш учун 1 йил вақт сарфлаганини ва буни режалаштириш учун икки ой вақт кетганини тан олди», – дейилади баёнотда.
Асли ўзбек миллатига мансуб бўлган Саипов судьянинг принципиал позицияси туфайли ўлим жазосидан қутулишга муваффақ бўлди, бунинг ўрнига суд уни афв этиш имкониятидан ҳоли тарзда умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилинган.
Судья Вернон Бродерик террорчи тавба қилмаганини қайд этган. Америка суд-ҳуқуқ тизимига биноан Сайфулло Соипов ҳаммаси бўлиб 8 та кетма-кет умрбод қамоқ жазоси, 260 йиллик қамоқ ва 2 та параллель умрбод қамоқ жазосини олган.
Маълумот учун, Сайфулло Соипов 2017 йилнинг 31 октябрида Нью-Йорк марказида велосипедчилар йўлагида ҳаракатланиб кетаётган тинч аҳоли устига кичик юк автомобили (пикап)ни ҳайдаб, 8 кишининг ўлимига ва яна 10 дан ортиқ киши жароҳатланишига сабаб бўлган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter