Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Москвадаги теракт сабаб 21 ёшли шахс қўлга олинди

Москвадаги теракт сабаб 21 ёшли шахс қўлга олинди

Россияда Хавфсизлик кучлари Crocus City Hall`даги теракт ишига алоқадор яна бир шахсни ҳибсга олди. Бу Тожикистон фуқароси Жумохон Қурбоновдир. Бу ҳақда РБКга Ички ишлар вазирлигига яқин манба тасдиқлади.

Қўлга олинган шахс 2003 йилда туғилган. У Россия Жиноят кодекси, 205-қисм 3-банди асосида (Одамнинг қасддан ўлимига олиб келган террорчилик ҳаракатини содир этиш) айбланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 22 март куни Москва вилоятида йирик теракт содир этилди. Оқибатда 144 киши ҳалок бўлди, 350 нафардан ошиқ инсон жабрланди. 

Ҳодиса сабаб ўндан ошиқ гумонланувчи ушланди, уларнинг аксарияти Тожикистон фуқаролари саналади. 

Аввалроқ Россия раҳбари Владимир Путин теракт сабаб ўч олиш ҳақида гапирганди. Крокусдаги теракт учун жавобгарликни «Вилояти Хуросон» ташкилоти ўз зиммасига олганди. Бироқ Россия Бош прокуратураси ишда «Украина изи» борлигини даъво қилмоқда. Россия президенти ҳам бу терактда Украинани айбдор қилишга уриниб келади. АҚШ ва Украина расмийлари эса Киевнинг терактга алоқадорлигини кескин рад этиб келади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг