Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самолётдан тушиб кетган смартфон бус-бутун ҳолатда топилди

Самолётдан тушиб кетган смартфон бус-бутун ҳолатда топилди

Aмерикалик экстремал спортчи Хаттон Смитнинг iPhone смартфони самолётдан парашютда сакраш вақтида қулаб тушди, бироқ синмаган. 9To5Mac нашри ноодатий воқеага эътибор қаратган.

Қайд этилишича, Хаттон 4,2 км баландликда учаётган самолётдан сакраб тушганидан сўнг смартфон дарҳол шимидан тушиб кетган. Смартфоннинг чўнтакдан тушиб кетиш лаҳзаси Тик-токдаги видеога муҳрланган. 

Қўнгандан сўнг Хаттон ва унинг дўстлари қурилмани қидириш учун йўлга чиқишди.Натижада телефон бузилмагани ва ишлаётганини аниқладилар.

Экстремал спортчининг сўзларига кўра, икки ҳолат смартфонни ҳалокатдан сақлаб қолган. Биринчидан, iPhone зарбага чидамли корпусда эди. Иккинчидан, смартфон қаттиқ ерга емас, балки ботқоққа қулаган.

Хаттоннинг видеоси фойдаланувчиларнинг кенг муҳокамаларига сабаб бўлган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг