Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқанддаги майнинг ферма нақ 28,8 млрд сўмлик электрни ноқонуний ишлатгани айтилди

Самарқанддаги майнинг ферма нақ 28,8 млрд сўмлик электрни ноқонуний ишлатгани айтилди

Самарқанд вилояти, Иштихон туманида 2,5 миллион доллар яъни 28,8 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма фош этилгани айтилмоқда

«Ўзэнергоинспекция» Самарқанд ҳудудий бошқармаси, ДХХ, ИИБ ва вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган.Унда Иштихон туманида «М.Г.М.» оилавий корхонасига қарашли бинонинг ён қисмида жойлашган ертўлада умумий уланган қуввати 244,4 кВтни ташкил этган 89 та майнинг қурилмасини электр ҳисоблагичдан ташқари тақмоққа тўғридан-тўғри улаб, ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди. 

Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 28 млрд 896 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги маълум бўлди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг