Самарқандда электр таъминоти корхонаси муҳандиси ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан ИИБ коррупцияга қарши курашиш бўлими ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Маълум бўлишича, Самарқанд шаҳар электр таъминоти корхонаси муҳандиси С.Б. фуқаро А.Ч.нинг хонадонидаги электр энергиясига ноқонуний уланганлиги ҳолати бўйича далолатнома расмийлаштирмаслик ҳамда мавжуд қарздорлигини йўқ қилиб бериш эвазига 4 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter