Андижонда муҳандис қўлга тушди
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун ер майдони ажратиб беришни ваъда қилган муҳандис аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрихон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «Катта Фарғона магистрал канали бошқармаси» муҳандиси У.Т. фуқаро М.Д.нинг ишончига кириб, унга ушбу бошқарма тасарруфидаги 20 сотих ер майдонини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун ажратиб бериши эвазига 2 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланиб, У.Т.нинг ушбу пуллар ҳисобидан 500 АҚШ долларини қайтарганлиги процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter