Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Саккиз яшар қиз қўлида смартфон портлаб кетиши оқибатида вафот этди

Саккиз яшар қиз қўлида смартфон портлаб кетиши оқибатида вафот этди

Ҳиндистонда саккиз яшар Адитяшри Кумар кечаси мамлакат жанубидаги Тирувилвамала қишлоғидаги ўз уйида Redmi 5 Pro смартфони портлаб кетиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Asiana News хабар бермоқда.

«Суд-тиббиёт экспертизаси воқеа содир бўлган пайтда телефон қувватланмаганини кўрсатди. Ўлимга мобил қурилма ичидаги батареянинг ҳаддан ташқари қизиб кетганлиги сабабли портлаши сабаб бўлган.

Саккиз ёшли қизалоқнинг отаси Aшок Кумарнинг айтишича, фожиа юз берган вақтда уйда бувиси қизи билан бирга бўлган. Мутахассисларнинг фикрича, қизиб кетиш смартфон кўрпача ичида бўлганлиги сабаб юзага келган.

Бувининг полицияга айтишича, воқеа содир бўлган вақтда бола ёпинчиқ остида ётиб, смартфон ўйнаган. Ошхонада бўлган аёл портлаш овозини эшитиб, тўшакда яраланган набирасига кўзи тушган.

Портлаган мобил телефоннинг аккумулятори букилиб кетган.  Телефоннинг қолдиқлари батафсил ўрганиш учун йиғилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг