Саккиз соатлик уйқунинг фойдаси инкор этилди

Канаданинг Британия Колумбияси университети олимлари саккиз соатлик уйқу соғлом меъёрлиги тўғрисидаги тавсияларни шубҳа остига қўйишди. Тадқиқот натижалари Proceedings of the National Academy of Sciences (PNAS) илмий журналида эълон қилинди.
70 мамлакатга оид маълумотлар таҳлили уйқу вақти ва организм саломатлигидаги боғлиқлик маданий меъёрлар нуқта назаридан жиддий тафовут қилишини кўрсатди.
Тадқиқотчилар ғалати парадоксни кузатишди: гарчи японлар французларга нисбатан ўртача 1,5 соат кам ухлашгани билан, бу уларнинг умр кўриш давомийлиги ёки саломатлигига салбий таъсир кўрсатмайди.
«Дунёда ўртача умр кўриш узоқлиги энг юқори мамлакат — Япония, ҳолбуки, японлар кам ухлашади», — дейилади тадқиқотда.
Уйқунинг ўртача миллий кўрсаткичлари юрак хасталиклари, диабет ёки семириш даражасида акс этмаслиги аниқланди. Ўрганилган 20 мамлакатда тунги дам олишнинг «идеал» давомийлиги ҳар хил. Бундан ташқари, уйқу тартиби миллий хусусиятларига мос одамлар соғломроқ экани қайд этилган.
Олимларнинг фикрича, ухлашда соатларга эмас, маҳаллий анъаналарга эътибор қаратиш муҳимроқ. Эҳтимол бу ижтимоий ритм — ишнинг бошланиш вақти, транспорт ва бошқа омилларга боғлиқ бўлиши мумкин.
Ушбу натижалар ухлаш вақти бўйича глобал тавсияларни шубҳа остига қўяди ва саломатликни баҳолашда маданий контекст ҳисобга олиниши муҳимлигини таъкидлайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter