Саида Мирзиёева: «Бу масканда кўплаб топилмаларга дуч келдик»
Республика болалар кутубхонасининг 1907 йилда қурилган тарихий биноси реставрация қилиниб, замонавий жиҳозлангани хабар қилинганди.
Саида Мирзиёева тарихга бой ушбу бинонинг қайта тикланиши борасида ўз фикрларини билдирди.
«Республика болалар кутубхонаси – шаҳримиз аҳолиси учун энг қадрли ва севимли жойлардан бири. Ушбу лойиҳада юксак меъморчилик намунасини ўтган аср бошида қурилган кўринишда сақлаб қолиш биз учун жуда муҳим эди.
Бино бой тарихга эга. Турли йилларда бу бинода Тошкент шаҳар думаси ва Жамоат йиғини, 1965 йилдан эса машҳур болалар кутубхонаси фаолият кўрсатган. Афсуски кутубхона кўп йиллар давомида қаровсиз аҳволда қолган ва у реконструкцияга муҳтож эди. Биз 2020 йилда қайта тиклаш ишларини бошладик ва ниҳоят вазифа уддаланди!
Бу ўзига хос масканда кўплаб топилмаларга дуч келдик. Масалан, девор сувоқлари ортидан ўтган аср ўрталарида ишланган ажойиб деворий суратлар чиқди. Натижада – тарих руҳи ва замонавий муҳит бир жойда мужассам бўлди.
Ўз ишининг усталари меҳнатини муносиб баҳолайсиз, деган умиддамиз. Бугундан бошлаб кутубхонамиз эшиклари барча китобсевар юртдошларимиз учун очиқ!», дейди Саида Мирзиёева.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter