Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Таълим масаласига янги ёндашувлар муҳокама қилинди

Таълим масаласига янги ёндашувлар муҳокама қилинди

Кеча 23 январ куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Президенти администрацияси, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда қатор халқаро ташкилотлар билан таълим масаласига доир учрашув бўлиб ўтди.

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Халқаро таълим куни арафасида Ўзбекистоннинг бу йўналишдаги ислоҳотлари самарасини, муваффақиятларини эътироф этиб ўтди.

«Биз таълим — фаровонлик пойдевори эканига қатъий ишонамиз ва ҳар бир бола учун ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш имкониятини таъминлашга интиламиз.

Бугун халқаро ҳамкорларимиз — UNICEF, UNESCO, UNDP, ИҲТТ, Жаҳон банки ва бошқалар билан муҳим учрашув ўтказдик. Мулоқот давомида таълим масаласига янги ёндашувларни — инновациялар, замонавий методикалар ва жаҳон тажрибасига асосланган ечимларни муҳокама қилдик», – деди С.Мирзиёева.

У, шунингдек, томонларнинг ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари натижасида сифатли таълим олиш имкониятидан барча эркин фойдаланиши учун зарур шароит яратилишига умид билдирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг