Россияда мактабда юз берган отишмада икки киши ҳалок бўлган, беш киши эса яраланган
Россиянинг Брянск шаҳрида 7 декабр, пайшанба куни 8-синф ўқувчиси 5-сонли гимназияда ўт очган. Давлат думаси депутати Александр Хинштейннинг хабар беришича, 14 ёшли қиз отасининг «Бекас-3» ов милтиғини мактабга яширинча олиб келган.
Депутатнинг сўзларига кўра, ўз жонига қасд қилган қиздан ташқари унинг синфдоши ҳам олган жароҳатларидан вафот этган.
Baza Telegram-канали ўқувчи биология дарси вақтида ўт очганини ёзган. У гимназиянинг тўртинчи қаватига кўтарилиб, хонага кирган ва ўқ узишни бошлаган.
«Терговнинг дастлабки маълумотларига кўра, 14 ёшли қиз мактабга милтиқ олиб келган ва ундан синфдошларига қарата ўқ узган. Ҳодиса натижасида икки киши ҳалок бўлган (улардан бири отишма уюштирган қиз), беш киши тан жароҳати олган, улар тиббий муассасага етказилди», — дейилади хабарда.
РБК мутасаддиларга таяниб жабрланганларнинг барчаси касалхонага ётқизилгани, улардан бирининг аҳволи оғир, қолганларининг аҳволи ўртача оғир экани ҳақида хабар берган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter