Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия ҳукумати раиси Абдулла Ариповга миннатдорчилик билдирди

Россия ҳукумати раиси Абдулла Ариповга миннатдорчилик билдирди

Россия Федерацияси ҳукумати раиси Михаил Мишустин Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов билан телефон орқали мулоқотда бўлди.

Россия ҳукуматига оид янгиликлар тарқатиладиган порталда хабар қилинишича, Михаил Мишустин коронавирус инфекциясига қарши курашда лозим бўлган тиббий ҳимоя ниқоблари ва бошқа маҳсулотлар етказиб берилгани учун Ўзбекистон ҳукуматига миннатдорчилик билдирган ва ушбу гуманитар ёрдам яна бир бор Россия-Ўзбекистон ҳамкорлигини тасдиқлашини билдирган.

Абдулла Арипов ўз навбатида Россия томонидан Ўзбекистонга коронавирус инфекциясини аниқлашда қўл келадиган тест-тизими тезкорлик билан етказилгани ва россиялик эпидемиолог-мутахассислар билан мунтазам равишда видеоалоқа орқали консультация ўтказилаётганини эътироф этди.

Шу билан бирга ҳукуматлар раҳбарлари Ўзбекистон-Россия иқтисодий алоқалари мавзусида ҳам суҳбатлашиб олдилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг