Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия. Коррупцияга аралашиб қолган депутатлар аниқланди

Россия. Коррупцияга аралашиб қолган депутатлар аниқланди

Фото: «Shutterstock»

Россиянинг Приморье ўлкаси прокурори вазифасини бажарувчи Вячеслав Шайбековнинг айтишича, ўтган бир йилнинг ўзида ҳудудда олти ярим мингга яқин қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган. Бу ҳақда «Life» ёзмоқда.

Шундан коррупцияга боғлиқ ҳолатлар тўрт мингтадан ошади. Энг ёмони, маҳаллий кенгаш депутатларидан ўттиз нафаридан кўпроғи коррупцияга аралашиб қолган... Уларнинг ваколатлари муддатидан аввал тугатилди. Бироқ бу 2017 йилга қараганда бир мунча ижобий кўрсаткич. Негаки, аввалги йили уларнинг сони 42 нафарни ташкил этган эди.

Ўлкада 2018 йилда икки мингга яқин мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилгани эътиборга олинса, мансаб ва мансабдорликка оид жиноятлар ҳамда порахўрлик даражаси нечоғлиқ эканини тасаввур қилиш қийн эмас. Рост-да, депутатларки поранинг олдида ўзлигини йўқотиб қўяр экан, амалдорни қўяверинг.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг