Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Республиканинг 14 ҳудудида «Yangi Nafas» югуриш мусобақаси ўтказилади

Республиканинг 14 ҳудудида «Yangi Nafas» югуриш мусобақаси ўтказилади

Жорий йил 12 март куни Тошкент шаҳрида V Тошкент халқаро марафони бўлиб ўтади. Мазкур халқаро марафон доирасида Тошкент шаҳри ва яна 13 та ҳудудда бир вақтнинг ўзида ташкил этиладиган «Yangi Nafas» оммавий югуриш мусобақаларидан аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи тарғиботи мақсад қилинмоқда.

«Yangi Nafas» оммавий югуриш тадбирларининг бу галги мусобақалари тўртта йўналишда ўтказилади. Яъни, 21 километрдан иборат ярим марафон, 42 километр масофани қамраб олган марафон, 10 ва 3 километрли оммавий югуриш дастурлари, шунингдек бир  кун олдин 12 ёшгача бўлган болалар ўртасидаги кичик югуриш мусобақаларидан иборат бўлади.

Яна бир эътиборли жиҳати, мазкур мусобақаларда имконияти чекланган, ногиронлиги мавжуд инсонларнинг қатнашиши учун ҳам зарур шарт-шароитлар яратилади.

Тадбирда фуқаролигидан қатъи назар, барча хоҳловчи спортчилар ва югурувчилар иштирок этишлари мумкин.

Мутахассисларнинг фикрича, жорий йил ўтадиган оммавий югуриш тадбирлари 25 минг нафарга яқин қатнашчини қамраб олиши кутилмоқда. 

Иштирок этиш истагида бўлганлар тўлиқ маълумотни қуйидаги ҳаволадан олишлари мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг