Расмий муносабат: «Салла деса каллами тушунмадим?»
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ижтимоий тармоқларда «Салла деса каллами тушунмадим?» сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан маълумот берди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси қўйидагиларни маълум қиладики, Ўзбекистон Республикасига короновируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг баёнига асосан жорий йилнинг 28 июнидан бошлаб 12 июлига қадар Тошкент шаҳри қизил ҳудуд деб белгиланганилиги сабабли бошқа вилоятлардан Тошкент шаҳрига келувчи транспорт воситаларининг ҳаракатига айрим чекловлар белгиланган.
Ушбу чеклов қуйидаги ҳолатларга татбиқ этилмайди:
- барча турдаги юк ташиш, шунингдек, қурилиш материаллари, етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳар қандай автотранспорт воситаларида ҳамда «Ўзбекистон почтаси» АЖнинг почта жўнатмаларини ташиш билан боғлиқ ҳолларга;
- Тошкент шаҳрида доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларга;
- Тошкент шаҳрида доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) чет эл фуқароларига;
- Ўзбекистон Республикасига турист бўлиб келган чет эл фуқароларига ва уларни олиб келаётган автотранспорт воситасининг ҳайдовчиси ҳамда агар гуруҳли жамоа бўлса, таржимон ёки туристик фирма вакилига;
- даволаниш учун ташриф буюраётган шахсларга;
- Тошкент халқаро аэропорти орқали хорижий мамлакатга учиб кетувчи шахсларга (авиачипта бўлган тақдирда);
- Тошкент шаҳрида доимий фаолият юритувчи, ҳудудлардан келадиган шахсларга (иш жойи тўғрисида тасдиқловчи ҳужжат бўлган тақдирда);
- соғлиқни сақлаш тизими ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларига.
Фуқароларга шуни маълум қиламизки, қизил ҳудуд — деб белгиланмаган вилоятларда транспорт воситалари ҳаракатларига ҳеч қандай чекловлар жорий этилмаган.
Барча ҳаракати иштирокчиларидан ушбу карантин чекловларни тўғри тушунишлари ва карантин қоидаларига амал қилишлари сўралади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter