Расман: Бухорода кучли шамолдан одамлар жабрланди. Тошкент шаҳри ва вилояти аҳолиси ҳам огоҳлантирилди
Бухорода кузатилган кучли шамол туфайли уйларнинг томлари учиб, дарахтлар қулагани ҳақида хабар қилган эдик. Табиий ҳодиса оқибатлари ҳақида ФВВ расмий маълумот берди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати Марказининг 2020 йил 27 апрель куни соат 20:30да тақдим этган маълумотига асосан, жорий йилнинг 27 апрель куни Бухоро вилоятининг бир қатор туманларида жанубий-ғарбий йўналишда 15-25 м/с (54-90 км/соат) тезликда кучли шамол эсиши натижасида ижтимоий соҳа объектларига, аҳоли яшаш хонадонларига ва ҳудуддаги дарахтларнинг ағдарилиши натижасида автотраспорт воситаларига зарар етган, шунингдек 7 нафар фуқаролар турли даражадаги тан жароҳати олганлар.
«Кучли шамол Тошкент шаҳри ва вилоятида ҳам кузатилиш эҳтимоли мавжуд. Шу муносабат билан фуқаролар ўзларини эҳтиёт қилишлари ҳамда автотранспорт воситаларини дарахтлар ва биноларга яқин жойларда қолдирмаслик чораларини кўришларини сўраймиз», дейилади ЎзР ФВВ матбуот хизмати хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter