Рақобат қўмитасига янги раҳбар тайинланди
Сенатнинг 53-ялпи мажлисида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раисини сайлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди.
Сенаторлар мазкур масала юзасидан ўз муносабатларини билдириб, Ҳалилилло Собиржонович Тўрахўжаевни Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси лавозимига сайладилар.
Ушбу масала юзасидан Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди.
Маълумот учун, янги таҳрирдаги Конституциянинг 95-моддаси ҳамда 109-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Сенат томонидан сайланади.
«Xabar.uz» Олий суди раиси ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Ҳалилилло Тўрахўжаевнинг қўмита раҳбари лавозимига сайланиши ҳақида аввалроқ ёзган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter