Рақобат қўмитаси «Тошкент шаҳар сув таъминоти»га қарши иш очди
Рақобат қўмитаси томонидан «Тошкент шаҳар сув таъминоти» АЖга қарши иш қўзғатилди.
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан «UZCARLSBERG» МЧЖнинг «TOSHKENT SHAHAR SUV TA’MINOTI» АЖ хизматидан норози бўлиб қилган мурожаати ваколат доирасида ўрганиб чиқилди.
Мазкур мурожаатни ўрганиш жараёнида «TOSHKENT SHAHAR SUV TA’MINOTI» АЖ ва «UZCARLSBERG» МЧЖ ўртасида «Чиқинди сувларни шаҳар канализациясига чиқириш тўғрисида»ги коммунал-экологик норматив ҳужжат расмийлаштирилган. Унга кўра, «UZCARLSBERG» МЧЖга чиқинди сувларни шаҳар канализациясига чиқариб юбориш учун сув ҳажми 68 % коэффициент қўлланиши белгиланган. Бироқ, «TOSHKENT SHAHAR SUV TA’MINOTI» АЖ томонидан «UZCARLSBERG» МЧЖга 76 % коэффицент қўлланилганлиги натижасида 75 млн сўмга яқин ортиқча тўлов ҳисобланганлиги аниқланган.
Юқоридаги ҳолатлар бўйича, ҳудудий бошқарма томонидан «TOSHKENT SHAHAR SUV TA’MINOTI» АЖга нисбатан «Табиий монополиялар тўғрисида»ги Қонуннинг 16-моддаси (табиий монополия субъектларининг товарларидан фойдаланиш шартларини тиқиштириш ёки табиий монополия субъектларининг белгиланган нархларда (тарифларда) ҳисобга олинмаган ҳақ ундириш эвазига даромад олишга олиб келадиган бошқача хатти-ҳаракатларни содир этиш ман этилади) талабларини бузганлик аломатлари мавжуд деб белгиланган тартибда иш қўзғатилди, дейилади хабарда.
Таъкидлаш керакки, аввал Рақобат қўмитаси «Корзинка» супермаркетлар тармоғига қарши иш очганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter