Рақобат қўмитаси «Ipotekabank»ни жаримага тортди
Рақобат қўмитаси«Ipotekabank»ни жаримага тортгани маълум бўлди.
Қўмита «Instagram» ижтимоий тармоғидаги «IPOTEKABANK» АТИБ саҳифасида банк томонидан жорий қилинган «Super» номли омонат тури бўйича йиллик фоиз ставкаси 26 фоиздан эканлиги ҳақида жойлаштирилган рекламанинг қонун ҳужжатлари талабларига мослиги юзасидан ўрганиш ишлари борилаётганлигини маълум қилган эди.
Юқоридагиларга асосан, Қўмитанинг истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши юзасидан ишларни кўриб чиқиш бўйича Махсус комиссияси «IPOTEKABANK» АТИБ томонидан номақбул (нотўғри) рекламага йўл қўйган деб топилиб, унга нисбатан белгиланган тартибда молиявий жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилинди. Шунингдек, қонунбузилиши ҳолатини бартараф этиш ва келгусида такрорламаслик юзасидан кўрсатма берилди.
Маълумот ўрнида, Махсус комиссиянинг ушбу қароридан норози бўлган томон Қўмитанинг Апелляция кенгашига ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter