Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Рақамли технологиялар вазирлиги Huawei билан ўзаро англашув меморандумини имзолади

Рақамли технологиялар вазирлиги Huawei билан ўзаро англашув меморандумини имзолади

Сиан шаҳрида бўлиб ўтган Хитой-Ўзбекистон бизнес форумида Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги Huawei компанияси билан ўзаро англашув меморандумини имзолади.

2023 йил 17 май куни Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги Хитой-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида Huawei’нинг Ўзбекистондаги компанияси билан ўзаро англашув меморандумини имзолади. Меморандум АКТ инфратузилмасини мустаҳкамлаш ва таълим муассасаларининг рақамли трансформациясига кўмаклашишга қаратилган. Имзолаш маросимида Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов ва Huawei’нинг Ўзбекистондаги компанияси бош директори жаноб Чен Сзякай иштирок этди.

«Huawei Ўзбекистондаги 24 йиллик фаолияти давомида ҳар доим замонавий технологиялар ва ечимларни тақдим этиш учун маҳаллий экотизим билан яқиндан ҳамкорлик қилишга интилди. Айни пайтда Ўзбекистон рақамли трансформация сари илдам қадамлар билан бормоқда. Экотизим ҳамкорлари билан тузилган ҳар бир келишув интеллектуал ва барқарор инфратузилмани ривожлантириш учун кўпроқ имкониятлар яратади. Умид қиламизки, имзоланган меморандум доирасида биз мамлакатнинг барча фуқаролари учун фойдали бўлган рақамли трансформация жараёнини жадаллаштиришда ёрдам бера оламиз», — деди жаноб Чен Сзякай.

Ўтган ойда вазир Шерзод Шерматов бошчилигидаги Рақамли технологиялар вазирлиги, IT-парк ва маҳаллий алоқа операторлари вакилларидан иборат делегация Хитойнинг Шенчжен шаҳридаги Huawei компаниясининг бош қароргоҳига ташриф буюрди. Ташриф давомида компания томонидан АКТ технологиялари, жумладан, 5G ва 5.5G технологиялари, сунъий интеллект, булутли ҳисоблаш ва энергия тежамкор технологияларга асосланган иқтисодиётнинг турли тармоқлари учун рақамли ечимлар соҳасидаги инновациялар ва тенденциялар тақдим этилди. Ташриф давомида вазир Huawei компаниясининг Яқин Шарқ ва Марказий Осиёдаги президенти жаноб Йи Сян билан ҳам учрашди ва АКТ соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Huawei компанияси 1987 йилда ташкил этилган бўлиб, дунёда ахборот-коммуникация инфратузилмаси ечимлари ва интеллектуал қурилмаларни етакчи етказиб берувчи ҳисобланади. Huawei компаниясининг 170 дан ортиқ мамлакат ва минтақаларда 207 000 ходимлари ва офислари мавжуд. Компаниянинг Ўзбекистондаги идораси 1999 йилда очилган. Айни пайтда компанияда 400 дан ортиқ ходим фаолият юритмоқда, шундан 70 фоизи маҳаллий ишчиларни ташкил этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг