Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Рамазон ҳайити нишонланадиган сана маълум қилинди

Рамазон ҳайити нишонланадиган сана маълум қилинди

Фото: «Vakillik.uz»

Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2019 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 5 июнь чоршанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарори инобатга олиниб, шу кун Рамазон ҳайити сифатида кенг нишонланади.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда қабул қилинган Президент Фармонига мувофиқ, 1 июнь – шанба 6 июнь – пайшанбага кўчирилган эди.

Шунга кўра, 2019 йил 5 ва 6 июнь кунлари дам олиш кунлари ҳисобланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг