Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Рамазон ҳайити санаси эълон қилинди

Рамазон ҳайити санаси эълон қилинди

Бугун, 8 апрел куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида бўлиб ўтган Уламолар Кенгашининг навбатдаги онлайн мажлисида Рамазон ҳайитини кўтаринки руҳда ўтказишга оид кун тартибидаги бир қатор масалалар муҳокама қилинди.

Йиғилишда уламолар ва соҳа мутахассислари томонидан Рамазон ҳайити қайси кунга тўғри келиши ва ҳижрий 1445 йил Шаввол ойи ҳилолини кузатиш бўйича қилинаётган ишлар ҳамда фалакий ҳисоб-китоблар атрофлича таҳлил қилинган.

Шунингдек, дунёдаги йирик фатво идоралари ва нуфузли астрономия институтлари ахборотлари батафсил кўриб чиқилиб, ушбу масала туркий давлатлар диний идоралари масъуллари билан ҳам  кенг муҳокама қилинган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши фиқҳий қоидалар, фалакий ҳисоб-китоблар ва астрономик кузатишларга таянган ҳолда жорий йилда Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 2024 йил 10 апрел, чоршанба кунига тўғри келиши кутилаётганини маълум қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг