Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Рафаҳ пости Ғазога 20 та юк машинаси ўтгандан сўнг яна ёпилди

Рафаҳ пости Ғазога 20 та юк машинаси ўтгандан сўнг яна ёпилди

Рафаҳ назорат пункти орқали Мисрдан Ғазо секторига гуманитар ёрдам юкланган илк юк машиналари етиб кела бошлади. Бу ҳақда Al Jazeera телеканали хабар бермоқда.

Телеканал маълумотларига кўра, дастлабки 20 та юк машинаси асосан дори-дармон ва озиқ-овқат маҳсулотларини олиб ўтган.

CNN мухбирининг хабар беришича, Рафаҳ пости инсонпарварлик ёрдами ортилган юк машиналари ўтганидан кўп ўтмай яна ёпилган .

Бош вазир Бенямин Нетаняху идораси Исроил Мисрдан озиқ-овқат, сув ва дори-дармон етказиб берилишига аралашмаслигини, бироқ инсонпарварлик ёрдами ҲАМАС аъзоларига етиб бормаслиги шарти билан Ғазо сектори жанубида амалга оширилиши кераклигини айтган.

18 октябр куни Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси ва АҚШ президенти Жо Байден Миср гуманитар ёрдам етказиб бериш учун Ғазо сектори билан чегарадаги Рафаҳ пунктини очишга келишиб олган эди. Унда 20 та юк машинаси ўтиши ва уларни Ғазо секторида БМТ вакиллари кутиб олиши ҳамда тарқатиши айтилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг