Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исроил Рафаҳга қуруқликдан ҳужумини бошлади

12/05, 20:50

Исроил ҳарбийлари ҲАМАС ҳаракатига қарши Ғазо шимолидаги Жабалия ҳудудига қуруқликдаги амалиётларини бошлади. ЦАХАЛ аввалроқ бу ҳудудда ҲАМАС аъзолари борлиги ва гуруҳнинг террорчилик инфратузилмаси тиклангани ҳақида разведка маълумотлари олганини иддао қилганди.

ЖССТ Рафаҳдаги ҳолатдан жуда хавотирда

09/05, 08:42

Гебрейесуснинг сўзларига кўра, Рафаҳда 1,4 миллион киши, жумладан, 600 минг бола хавф остида яшамоқда.

АҚШ Исроилга бомба етказиб беришдан чўчияпти

08/05, 16:39

Исроил Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳрига қарши қуруқликдан ҳужум уюштираётган бир пайтда АҚШ Исроилга бомба етказиб беришни тўхтатди.

Исроил армияси Рафаҳга ҳужум бошлади

06/05, 13:34

БМТ маълумотларига кўра, Рафаҳ аҳоли сони — 1 миллион 400 минг киши.

Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди

05/05, 18:37

Исроил мудофаа вазири Йоав Галант «ҲАМАСнинг музокаралардан бош тортгани сабабли» Миср билан чегарадаги Рафаҳда қуруқликдаги операция яқин орада бошланишини эълон қилди.

Рафаҳ пости Ғазога 20 та юк машинаси ўтгандан сўнг яна ёпилди

21/10, 18:59

Рафаҳ назорат пункти орқали Мисрдан Ғазо секторига гуманитар ёрдам юкланган илк юк машиналари етиб кела бошлади. Бу ҳақда Al Jazeera телеканали хабар бермоқда.

Ғазога инсонпарварлик юклари ўтадиган Рафаҳ чегара пункти очилади

20/10, 11:11

Бугун, жума куни Миср ва Ғазо сектори ўртасидаги чегарада анклав аҳолисига гуманитар ёрдам етказилиши ва хориж фуқароларининг чиқиб кетиши учун Рафаҳ чегара пункти очилади. Бу ҳақда euronews хабар бермоқда.