Қўриқхонадаги ёнғин ҳақида расмий хабар берилди
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси таркибидаги Чотқол давлат биосфера қўриқхонасининг денгиз сатҳидан 1500-1700 метр баландликдаги Тераклисой ҳудудида аномал об-ҳаво таъсирида ёнғин чиққан. Бу ҳақда шу атрофда хизмат ўтаётган қўриқхона инспекторлари 2021 йил 5 июль куни ўзларидаги мавжуд алоқа воситалари орқали хабар беришди.
Ёнғин ҳудуди кенгайиб кетишининг олдини олиш ва уни бутунлай ўчириш, қолаверса, юриш ва ҳаракатланиш қийин бўлган тоғнинг юқори қисмида ўт чиқишининг сабабларини аниқлаш мақсадида шу куннинг ўзида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллия гвардия ва Давлат экология қўмитаси томонидан қўшма тадбир ўтказилди.
Қарийб бир гектарни эгаллаган ёнғинда асосан қуриган ўт-ўланлар ёнган, кўп йиллик дарахтларга зарар етишининг олди олинган. 2021 йилнинг 6 июль ҳолатига ёнғин тўлиқ ўчирилиб, қўшма тадбирда қатнашганлар орасида жароҳатланиш қайд этилмади, деб ёзади Давлат экология қўмитаси Матбуот хизмати.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter