Қор курашда эҳтиёт бўлинг!
Америка кардиологлар уюшмаси қор курашда эҳтиёткорликка чақирди.
Тадқиқотлар қор кураётганда юрак хуружи рўй бериши ёки кутилмаганда юрак уришдан тўхтаб қолиши эҳтимоли катталигини кўрсатмоқда. Айниқса, жисмоний меҳнат билан мунтазам шуғулланиб юрмаганлар эҳтиёт бўлишлари шарт.
«Йўлакдаги қорни кураб ташлаш, бир қарашда, жуда осондек туюлади. Бироқ ўрганишлар кўрсатишича, қор кураш чоғи юракка тушадиган зўриқиш югуриш йўлакчасидаги стресс-тестдаги билан бир хил ва ҳатто ундан юқорироқ ҳам бўлиши мумкин», — тушунтиришди тадқиқотчилар.
Кузатувларга кўра, қор ёққан пайтларида юрак хуружи билан шифохонага келтирилган эркаклар сони 16 фоизга ошган.
Икки киши қор кураш пайтида юрагига зўриқиш тушиб вафот этгани ҳақида ёзгандик.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter