Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шаҳрам Ғиёсовнинг жанги 4 раунддаёқ ниҳоясига етди

Шаҳрам Ғиёсовнинг жанги 4 раунддаёқ ниҳоясига етди

Профессионал боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов АҚШнинг Нью-Жерси штати, Атлантик-Сити шаҳрида ташкил этилган бокс оқшомида рингга кўтарилди.

Ушбу жангда ҳамюртимизга аргентиналик Франко Максимилиано Окампо рақиблик қилди

10 раундга мўлжалланган жанг 4-раундда ўз якунига етди. Ушбу раунд давомида Шаҳрамнинг кетма-кет зарбалари таъсирида рефери ҳисобни очди. Бу вақтда рақиб ўзига кела олмади ва ҳакам жангни тўхтатишга қарор қилди.

Шаҳрам жангнинг 1-раундида ҳам рақибини нокдаун ҳолатига тушириб қўйганди. 

Шу тариқа, Шаҳрам проф боксдаги 17-жангида 17-ғалабасини қўлга киритди. 

Энди Ғиёсов Эннис - Станиосис тўқнашуви ғолибига қарши WBA ва IBF камари учун жанг ўтказади. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг