Қонунга хилоф равишда ишдан олинган 643 киши лавозимига тикланди

Қонунга хилоф равишда ишдан бўшатилган 643 нафар фуқаро ишга тикланди, уларга тўланмай қолган 32,5 млрд сўмлик иш ҳақлари ундириб берилди.
Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси раҳбарияти иштирокидаги матбуот анжуманида маълум қилинган.
«Оиланинг жамиятдаги ўрни ва унинг муқаддаслиги масаласида олиб борилган профилактика-тушунтириш ишлари натижасида 11 минг 400 дан ортиқ оила яраштирилди.
Бюро органлари учун доимо эътиборда бўлиб келаётган — «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган эҳтиёжманд фуқароларга 265,8 млрд сўм маблағлар ўтказиб берилди».
Тадбир давомида қатнашчиларга яна бир янгилик — MIB.UZ мобил иловасида янги «Бўлажак ҳамкорингизни билинг!» хизмати ишга туширилгани ва бунинг имкониятлари ҳақида батафсил изоҳ берилди.
Ушбу хизмат орқали фуқароларимиз ҳамда тадбиркорлар ҳамкорлик ва молиявий келишув қилмоқчи бўлган субъектларга тегишли шахсларнинг фуқаролик паспорти серияси, рақами ёки корхонанинг ИНН (СТИР) рақамларини киритиш йўли билан ўша корхона ёки фуқароларнинг номида мол-мулклари мавжуд эмаслиги сабабли, амалда ундириш имкони йўқлиги ҳақида маълумотларга эга бўлишади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter