Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қирғизистонда ҳам TikTok блокланади

Қирғизистонда ҳам TikTok блокланади

Қирғизистон Рақамли ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Алоқа соҳасини тартибга солиш ва назорат қилиш хизмати мамлакат интернет провайдерларига TikTok ижтимоий тармоғига киришни чеклашни сўраб хат йўллади.

Қайд этилишича, бошқармага Миллий хавфсизлик давлат қўмитасидан хат келиб тушган. Унда айтилишича, TikTok’нинг қирғиз сегментида «контентга, хусусан, болалар ахборот маконида цензурага тизимли ва принципиал ёндашув йўқ».

Хат муаллифлари «Болаларнинг соғлиғига, уларнинг жисмоний, маънавий ва ахлоқий ривожланишига зарар етказилишининг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қонунга мурожаат қилиб, TikTok ижтимоий тармоғига киришни чеклашда болаларнинг соғлиғига, уларнинг интеллектуал, ақлий, маънавий ва ахлоқий ривожланишига зарар етказилишини олдини олиш мақсади илгари сурилаётганини таъкидлаган.

Вазирлик хатда алоқа операторларига 18 апрелгача чора кўриш бўйича топшириқ берган.

Мамлакат Маданият вазирлиги ҳам ўтган йилнинг август ойида Рақамли ривожланиш вазирлигига мазкур ижтимоий тармоқни блокировка қилиш бўйича сўров юборган эди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг