Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қирғизистон маданият вазирлиги TikTok’ни блоклашга қарор қилди

Қирғизистон маданият вазирлиги TikTok’ни блоклашга қарор қилди

Қирғизистон маданият вазирлиги машҳур TikTok ижтимоий тармоғини блок қилиш ниятида эканлигини маълум қилди.

«Кўплаб мурожаатларни инобатга олиб, ўтказилган мониторинг асосида маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги Қирғизистон республикаси ҳудудида TikTok хизматини тарқатиш фаолиятини тўхтатишга қарор қилди», — дейилади хабарда.

Мазкур қарор қонун ҳужжатлари доирасида келгусида амалга ошириш учун Қирғизистон рақамли ривожланиш вазирлигига юборилган.

Маданият вазирлиги бундай қадамга сабаб сифатида мазкур ижтимоий тармоқда жойлаштирилган материалларнинг болаларнинг психологик ривожланиши ва саломатлигига салбий таъсири бўйича такрорий мурожаатларни кўрсатган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг