Қирғиз-тожик чегарасини аниқлаштириш бўйича тегишли ҳужжат имзоланди
2 октябрь, душанба куни Қирғизистоннинг Боткен вилоятида қирғиз-тожик чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Тожикистон ва Қирғизистон ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Делегацияларга ҳар икки давлат миллий хавфсизлик идоралари раҳбарлари Қамчибек Ташиев ва Саймўмин Ятимов раҳбарлик қилган.
Учрашувда қирғиз-тожик чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича баённома имзоланди. Унинг мазмуни ошкор қилингани йўқ, бироқ икки давлат махсус хизматлари раҳбарлари ушбу ҳужжат чегарадаги барча келишмовчиликларни ҳал этишини маълум қилган.
Маълум қилинишича, Тожикистон ва Қирғизистон ўртасида 972 км чегара чизиғи мавжуд бўлиб, шундан 400 км.га яқини келишилмаган. Чегарадаги келишилмаган ҳудудлар минтақада энг нотинч ҳудудлардан ҳисобланади. 2021 йил ёзида, 2022 йил кузида икки давлат чегарачилари ўртасида бўлиб ўтган қисқа муддатли қуролли тўқнашувларда ҳар икки томондан ўнлаб киши ҳалок бўлган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter