Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қидирувдаги шахс қуруқ кетиб, қуруқ қайтмабди...

Қидирувдаги шахс қуруқ кетиб, қуруқ қайтмабди...

Фото:«Xabar.uz»

Мажбурий ижро бюроси (МИБ) Қува туман бўлими иш юритувидаги Б.Тошпулатов фойдасига Ш.Сиддиқовдан 61 млн. 547,2 минг сўм қарз ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати 3 йилдан буён «дам еб» ётганди, рости. Бу вақт мобайнида ижрочилар «лайлак ҳайдаб»  юргани йўқ, албатта. Қарздорни бир неча бор йўқлади, паспортида  қайд этилган манзилига борди. Аён бўлдики, ўша манзилда унинг укаси оила аъзолари билан яшар экан,  ўзи эса Россияга сурворибди. Қачон қайтиши номаълум (шу ўринда айтиб қўяйлик, 2017 йилда ҳали МИБ ташкил этилмаган, суд ҳужжатларини ижро этиш  ўша пайтдаги ижро департаменти зиммасида эди). Шундан келиб чиқиб, қарздорнинг ҳорижга чиқиш ҳуқуқи чекланди. (Россиядан қайтгач, яна осонгина четга кетиб қолмаслиги учун), шунингдек, унга нисбатан қидирув эълон қилинди.

Орадан салкам уч йил ўтиб, аниқроғи, шу йилнинг 6 октябрь куни МИБ  қидирув гуруҳига тезкор хабар келдики, қарздор Ш.Сиддиқов Қувада юрибди!  Маълум бўлишича, у юртга қайтиб, туман марказидан ер участкаси сотиб олибди. Айни пайтда ўша ерда турар-жой ва савдо маиший кўрсатиш шахобчалар қуришни бошлаб юборибди. Яхши-ку.

Қарздор зудликда Бюронинг Қува туман бўлимига келтирилди. Ҳолат тушунтирилгач, шу куннинг ўзидаёқ 61,5 млн. сўм қарзини нақд шаклда тўлади. Шу тариқа 3 йилдан буён муаллақ турган ижро иши тамомланди.

Уч йил мобайнида пулнинг қадрсизланиши-чи, дерсиз? Тўғри гап. Агар даъвогар инфляция масаласини рўкач қилиб, яна судга берса-ю унинг даъвоси қаноатлантирилса, бу масаладаям муаммо йўқ. МИБ унисиям ундириб беради. Бюронинг иши шу-ку...

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг