«Қичимаган жойни қашиш»: конституциявий йиғилишда муҳим масала кўтарилди
Конституциявий йиғилишнинг навбатдаги йиғилишида бош қомусда аёл ва эркакнинг аҳамияти, оиланинг муҳимлиги ҳақидаги масала кўтарилган.
Комиссия раиси Акмал Саидовнинг фикрича, қонунлардаги, жумладан, Оила кодексидаги «эркак ва аёл» иборасини «аёл ва эркак» деб ўзгартириш, Конституцияда ҳам шундай жорий этиш керак.
Ушбу фикрни «Миллий тикланиш» партияси раҳбари Алишер Қодиров ҳам қўллаган:
«Жуда тўғри, биз партиямиз билан тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз. Айниқса, конституцияда «томонларнинг» деган сўз аниқроқ ифодалаш керак. Чунки Ғарбда айни пайтда бир жинсли оилалар кўпайиб кетган ва улар ҳам ўз конституцияларида буни белгилаб қўйишган. Биз эса ўз миллий қадриятларимизга содиқ қолиб, аёл ва эркак деб аниқ ёзишимиз керак, деб ҳисоблаймиз».
Сенатнинг қашқадарёлик аъзоси Абдураҳим Эркаев эса кескин эътироз билдириб чиққан:
«Эркак ва аёл масаласини эскича қолдирармиз балки. Қичимаган жойни қашиб нима қиламиз? Ҳозир ҳам бесоқолбозлик ҳалиги нимадан (қонунларни назарда тутган — таҳририят) чиқиб кетмагани учун қанча таъна эшитяпмиз. Шуни ўйлаб кўриш керак».
Якунда бу таклиф бир овоздан маъқулланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter