Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қибрайда уйлар ёнмоқда: ФВВ ахборот берди

Қибрайда уйлар ёнмоқда: ФВВ ахборот берди

Қибрай туманидаги маҳаллалардан бирида ёнғин содир бўлди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қибрай туманида содир бўлаётган ёнғин тўғрисида бирламчи маълумот берди. 

Бугун, 24 март куни соат 18:26 да Тошкент вилояти, Қибрай тумани, “Дўрмон” МФЙ, Маърифат кўчасида жойлашган уйларда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарувчилар ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин ўраб олинган ва бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Воқеа жойига Тошкент вилояти ва туман ФВБ раҳбарияти етиб борган.

Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг