Қатардаги жаҳон чемпионатини бошқарган энг яхши ҳакам аниқланди
Италиялик футбол ҳаками Даниэле Орсато Қатарда ўтган жаҳон чемпионатини бошқарган ҳакамлар орасида энг яхшиси деб топилди. У Жулио Кампанати номидаги мукофот билан тақдирланди.
Қатар-2022да Орсато учта ўйинга ҳакамлик қилди: Қатар-Эквадор (очилиш), Аргентина-Мексика (гуруҳ босқичидаги 2-тур) ва Аргентина-Хорватия (яримфинал).
Кампанати мукофоти Бразилия мундиалга мезбонлик қилган 2014 йилдан буён топшириб келинади. Мукофот таъсисчиси — Италия арбитраж ассоциациясининг Милан шўъбаси ҳамда «Жулио Кампанатининг дўстлари» уюшмаси.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter