Қашқадарёда судья қўлга олинди: тафсилотлар
Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туман судининг судьяси А.Б. 200 АҚШ доллари пора олганда ушланган.
Бугун, 28 март куни Судьялар олий кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Бош прокурорнинг фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туманлараро суди судьяси А. Б.ни Жиноят кодексининг 210-моддаси тегишли қисми билан жиноий жавобгарликка тортишга оид тақдимномаси муҳокама қилинди.
Якунда Кенгаш хулосаси билан А. Б.ни жиноий жавобгарликка тортишга розилик берилди ва унинг судьялик ваколати тўхтатилди.
Тергов сири ва айбсизлик презумпцияси талабларидан келиб чиқиб, бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди, дейилади кенгаш матбуот хизмати хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter