Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

 «Бу шармандалик. Ҳакам менга: кечирасан, хато қилдим деди» — Де Лигт

 «Бу шармандалик. Ҳакам менга: кечирасан, хато қилдим деди» — Де Лигт

«Бавария» марказий ҳимоячиси Маттийс де Лигт Чемпионлар лигаси ярим финалининг «Реал»га қарши жавоб ўйинидаги мағлубиятдан сўнг (1:2) ҳакамларни танқид қилди.

«Ҳакамлар ҳар доим «Реал Мадрид» томонида демоқчи эмасман, аммо бугун айнан шу нарса муҳим рол ўйнади. Улар ўйин натижасини ҳал қилишди. Лайнсмен менга: «Кечирасан, мен хато қилдим», деди. Бу шармандалик», — дея де Лигт сўзларидан иқтибос келтиради beIN Sports.

Эслатиб ўтамиз, ўйин якунида қанот ҳаками Томас Листкевич «Бавария»нинг ҳужуми якунига етмасидан офсайдга ишора қилган ва бош ҳакам Шимон Маршиняк ҳуштак чалган эди. Ҳуштак янграган вақтда мюнхенликлар ҳимоячиси Маттейс де Лигт «Реал» дарвозасига гол урганди.

Эслатиб ўтамиз, «Бавария» умумий ҳисобда мағлуб бўлиб (3:4) Чемпионлар лигасидан чиқиб кетди. Турнир финалида Мадриднинг «Реал» клуби Дортмунднинг «Боруссия» жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашув 1 июнь куни Лондондаги «Уэмбли» стадионида бўлиб ўтади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг