Қашқадарёда янги туман ташкил этилди
Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятида сайловчилар билан учрашувида Чироқчидаги ҳолат ҳақида гапириб, аҳолига қулай бўлиши учун ушбу туман негизида Чироқчи ва Кўкдала туманини ташкил этиш таклифини берганди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан Қашқадарё вилояти таркибида Кўкдала туманини ташкил этиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқдилар.
Унга кўра Чироқчи туманидан Кўкдала туманига 171 минг гектар ер майдони, аҳолининг 177 минг нафари Кўкдала тумани таркибига ўтказилмоқда.
Шунингдек Кўкдала тумани таркибига 162 та саноат корхонаси, 1 та кичик саноат зонаси ўтказилиб, 10 минг гектар лалми ва адир ерларда томчилатиб суғориш технологияси асосида боғ-токзорлар ташкил этилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter