Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фермер хўжалиги 1,7 млрд сўмлик электрни ўғринча ишлатиб юборгани аниқланди

Фермер хўжалиги 1,7 млрд сўмлик электрни ўғринча ишлатиб юборгани аниқланди

Фото: Ўзэнергоинспекция.

Қашқадарё вилоятида 1,7 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги аниқланди

“Ўзэнергоинспекция” Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси ва вилоят прокуратураси ҳамкорлигида назорат тадбири ўтказилган.

Унда Косон тумани "Оброн" МФЙда жойлашган "М.С." фермер хўжалиги 4 та сув насос қурилмаларини электр ҳисоблагичдан ташқари улаб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди. 

Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 1 млрд 702 млн сўмлик зарар етказганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг