Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда машъум қотиллик юз берди

Қашқадарёда машъум қотиллик юз берди

Жорий йилнинг 24 ноябрь куни Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги маҳаллаларнинг бирида қотиллик жинояти юз ерди.

Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, 1998 йилда тугилган эркак шу куни соат 13:00 атрофида яшаш хонадонида руҳиятида содир бўлган ўзгаришлар оқибатида ошхона пичоғи билан 1996 йилда туғилган турмуш ўртоғи ҳамда 2024 йилда туғилган қизини қасддан ўлдирган.

Шундан сўнг, у яшаш уйининг хўжалик биносида арқондан сиртмоқ ясаб, ўзини осиб ўз жонига қасд қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Китоб тумани прокурори томонидан ЖКнинг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумонланувчи шахс (мархум) 2006 йилдан буён вилоят руҳий асаб касалликлари шифохонасида рўйхатда турган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг