Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қаршида экология бошқармаси норозилигига қарамасдан дарахтлар кесиб ташланди

Қаршида экология бошқармаси норозилигига қарамасдан дарахтлар кесиб ташланди

Қарши давлат университетида ҳовлисидаги 267 543 000 сўмлик дарахтлар кесиб ташланди. Бу ҳақда Давлат экология қўмитаси маълум қилди.

«Ижтимоий тармоқда Қарши давлат университетда кўплаб дарахтларнинг кесилганлиги тўғрисидаги мурожаат юзасидан 2022 йил 13-15 январь кунлари Давлат экология қўмитасининг давлат инспекторлари томонидан жойига чиқиб ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганишлар давомида Қарши давлат университети томонидан Ягона давлат интерактив хизматлари портали орқали давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтларни кесиш учун уч маротаба мурожаат қилинганлиги, ўз навбатида Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан мазкур мурожаатларга рад жавоби берилганлиги маълум бўлди.

Ўрганишлар натижасида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан рад жавоби берилганлигига қарамасдан жами 38 туп дарахт ноқонуний кесилганлиги аниқланди. Ҳуқуқбузарликка алоқадор шахслардан тушунтириш хатлари олинди. Мазкур қонунбузарлик ҳолати бўйича ўсимлик дунёсига етказилган зарар 267 543 000 сўм миқдорида ҳисобланди.

Ҳуқуқбузарликка оид материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилди, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг