Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қамоқдан чиқарилган Гулжаҳон Йўлдошевага ОАВ билан гаплашиш тақиқлаб қўйилди

Қамоқдан чиқарилган Гулжаҳон Йўлдошевага ОАВ билан гаплашиш тақиқлаб қўйилди

Фото: «Xabar.uz»

Шов-шувли тарзда қамоққа олиниб, роппа-роса бир ой деганда уй қамоғига ўтказилган Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг бош шифокори — вилоят бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошевага оммавий ахборот воситалари вакиллари билан гаплашиш таъқиқлаб қўйилди. Бу ҳақда Kun.uz маълум қилмоқда.

Таъқиқ дастлабки тергов ҳаракати якунлангунча амалда бўлади. Нашрга кўра, 6 октябрь куни жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар суди биносида Г.Йўлдошевага нисбатан қўлланган эҳтиёт чорани ўзгартириш юзасидан ўтган суд мажлиси ёпиқ шаклда кечган. Унга айбланувчининг яқинлари ҳам, ОАВ вакиллари ҳам киритилмади.

Йўлдошеванинг яқинларига кўра, суд ажримида унга тергов якунига қадар ОАВга интервью бериши мумкин эмаслиги кўрсатиб ўтилган. Суд мажлисидан сўнг Гулжаҳон Йўлдошевадан интервью олишнинг имкони бўлмаган. Олти нафар вояга фарзанднинг онаси бўлган айбланувчи суд мажлисидан чиқибоқ ички ишлар ходимлари кузатувида уйига олиб кетилгани айтилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг