Путин Пригожиннинг дафн маросимига бормайди
23 август куни авиаҳалокатда ҳалок бўлган Евгений Пригожин ва бошқа «Вагнер» ходимларини дафн этиш маросимида Владимир Путин иштирок этмайди, деди Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков.
Қайд этилишича, дафн маросимининг қачон ўтказилиши ҳақида Кремлда маълумот йўқ. «Бу масала бўйича қарорни қариндошлар ва дўстлар қабул қилади, бу ерда уларсиз ҳеч нарса дея олмаймиз», деди Песков.
Аввалроқ экспертиза Пригожиннинг ўлимини тасдиқлаган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter