Путин Ислом Халиловни медал билан тақдирлади
Россия президенти Владимир Путин «Крокус Сити Ҳолл»даги теракт чоғи одамларга ёрдам берган уч нафар ўсмирни «Ҳалок бўлаётганларни қутқаргани учун» медали билан тақдирлади.
Тегишли фармон ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинди.
Медаллар «Экстремал шароитларда одамларни қутқариш учун мардлик ва қатъият кўрсатгани учун» Красногорскдаги мактаб ўқувчилари Артём Донсков ва Ислом Халилов ҳамда РАНХиГС қошидаги коллеж ўқувчиси Никита Ивановларга топширилади.
Москва вилоятидаги «Крокус Сити Ҳолл» мажмуасида гардеробчи бўлиб ишлаган 15 ёшли Ислом Халилов 22 март кунги қонли теракт пайти 100 дан зиёд инсонни қутқарганди. Ислом Халилов Россияда туғилган. Ота-онаси Қирғизистоннинг Жалолобод ва Ўш вилоятларидан.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter