Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Путин ҳарбий хизматдан қочганлар мулкини мусодара қилиш ҳақидаги қонунни имзолади

Путин ҳарбий хизматдан қочганлар мулкини мусодара қилиш ҳақидаги қонунни имзолади

Россия президенти Владимир Путин «ҳарбий фейк», давлат фаолиятига қарши чақириш ва бошқа бир неча жиноятлар учун шахсларнинг мол-мулкини мусодара қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади.

Бу жиноятлар Жиноят кодексида «давлат хавфсизлигига қарши қаратилган фаолият» деб таснифланган.

Ўзгартиришлар расмий эълон қилинган кундан бошлаб 10 кун ўтгач кучга киради. Давлат Думасида учинчи ва охирги ўқишда қонунни 377 депутат қўллаб-қувватлади, ҳеч ким «қарши» овоз бермади.

Қонунда пул, қимматбаҳо буюмлар ва бошқа мол-мулкни мусодара қилиш жазоси назарда тутилган жиноятлар рўйхати кескин кенгайтирилган.

Эндиликда жиноят содир этиш натижасида олинган пуллар, қимматбаҳо буюмлар ва бошқа мол-мулкни, жумладан, «ҳарбий фейк» ва «давлатга қарши» фаолиятга чақирувлар учун мусодара қилиш мумкин бўлади.

«Россия Федерацияси хавфсизлигига қарши қаратилган» фаолият учун жиноят содир этиш учун фойдаланилган ёки мўлжалланган пул ва бошқа мол-мулк мусодара қилинади.

Жиноят кодексида ана шундай ҳаракатлар, хусусан, қўпорувчилик, контрабанда, давлат сирларини ошкор қилиш, номақбул ташкилот фаолиятида иштирок этиш, пора олиш ва бериш, буйруққа риоя қилмаслик, ҳарбий хизматдан қочиш – жами 30 га яқин жиноят турлари қамраб олинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг